Президент қарори билан Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Москвадаги Бутунроссия кўргазма маркази 66-павилmонида «Ўзбекистон Республикаси кўргазма маданий маркази» экспозицион марказини ташкил этиш тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур шартномани амалга ошириш бўйича масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Томонлар шартномани 2019 йил 30 май куни Урганч шаҳрида имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путиннинг қарори билан ушбу павильон Ўзбекистонга муддатсиз ва беғараз фойдаланишга берилган.
Изоҳ (0)