ИИВ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ҳамда унинг вилоятлардаги бошқармалари ходимлари паспорт расмийлаштириш учун ҳужжат топширмоқчи бўлган фуқароларни ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари соат 8:00 дан 20:00 га қадар қабул қилишни бошлаган эди.
Мазкур хизмат йўлга қўйилиши натижасида ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба (27—28 июль) кунлари ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари ходимлари томонидан 4285 нафар фуқаронинг биометрик паспорт ва хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш юзасидан ҳужжатлар қабул қилинган.
7444 нафар фуқарога биометрик паспорт ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортлари топширилди.
Изоҳ (0)