Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Онлайн аукцион орқали 22 июлдан 28 июлгача бўлган давр мобайнида 961 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда Товар хом ашё биржасида келтирилган маълумотларга таяниб, Spot хабар берди.

Фото: «Аукцион.uz»

Фото: «Аукцион.uz»

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,7 миллиард сўмни ташкил қилган.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 22,2 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга 48,9 фоиз иккинчи ва 28,9 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли. Шу жумладан, биржа савдоларининг ҳажми 592 миллиард сўмдан 690,1 миллиард сўмга ошган.

Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг қиймати аввалги ҳафтага нисбатан 2 маротабага ўсиб, 4,6 миллион долларни ташкил этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар