• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Арманистонда филлоксералар ҳужуми кузатилди. Бу Ўзбекистон учун ҳам таҳдидми?

    Яқинда бир қатор хорижий оммавий ахборот воситаларида Арарат водийсидаги узумзорларда ўта хавфли зараркунанда ҳашарот — филлоксера, бошқача айтганда ток кушандаси тарқалаётгани хабар қилинди. «Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати қайд этишича, кейинги йилларда Арманистон ҳудудида зарарланган ўчоқлар сони тобора ортиб бормоқда.

    Фото: AgroXXI

    Фото: AgroXXI

    Арарат водийси — Арманистондаги энг йирик мева ва узумчилик маркази ҳисобланади. 2000 йилларгача ҳам бу ҳудудга филлоксеранинг «қадами» етмаган эди. Аммо бир неча йил олдин ҳашаротларнинг кейинчалик зарарланган майдонлар кенгайишига сабаб бўлган илк катта манбаси аниқланди. Ҳозиргача уларни узил-кесил йўқ қилишнинг чораси топилмагани фермер ва деҳқонлар хавотирини янада оширмоқда.

    «Забт этилган» ҳудудлар

    Филлоксера «даҳшати»ни тўлиқроқ тасаввур қилиш учун айрим маълумотларга тўхталиб ўцак. Ушбу офатнинг «ватани» — Шимолий Америка. Биринчи бор 1854 йилда Аза Фитч томонидан аниқланган. Европа ва Ўрта ер денгизи ўсимликлар карантини ва ҳимояси (ЕКОЗР) ташкилоти маълумотига кўра, бугунги кунда дунёнинг 59 та мамлакатида тарқалган.

    Ҳашаротлар сўнгги 20-30 йил давомида Европа давлатларидаги 60 миллион гектарга яқин токзорлар қуришига сабаб бўлди. Ўз вақтида, филлоксера «босқини» Франция иқтисодиётига жуда катта «зарба» берган. Масалан, ХХ аср бошларида ушбу мамлакатдаги 2,5 миллион гектар узум майдони кушандалар дастидан тўлиқ йўқотилган ёки вайронага айланган. Маълумотларга қараганда, фаранглар юрти 1888 йилда 10 миллиард, 1894 йилда эса 20 миллиард франк миқдорида зарар кўрган. Умуман, филлоксера ўзи «забт этган» ҳудудлардаги жами 6,5 миллион гектар узумзорни кунпаякун қилган.

    Жуфтсиз кўпаювчи «жаллод»

    Ток «жаллоди» ўзи учун қулай, яъни нам иқлим шароитида бемалол ривожланади ҳамда партеногенетик усулда — урғочилари эркак ҳашаротлар билан қўшилмасдан яхши кўпаяди. Филлоксера сўрувчи ҳашоратлар гуруҳига киради ва фақат токда яшайди. Ток навларининг зараркунанда тушган жойларида чириш ва тўқималарда емирилиш бошланади, сўнгра илдизлар қурийди. Ҳашарот зарарлаган ток тупларининг ўсиши ва ҳосилдорлиги кескин камаяди, бир неча йилдан сўнг бутунлай яроқсиз ҳолга келади.

    Филлоксера овалсимон шаклда, танаси сарғиш-яшил рангда, узунлиги 0,8—1,2 миллиметр бўлади. Шу боис уни оддий кўз билан пайқаш қийин. Ҳашаротнинг икки хил тури бор: бири кўпроқ ток илдизлари ҳамда узум тупининг ер ости поясида «умргузаронлик» қилса, бошқаси ток барги, баъзан япроқ банди ёки қаламчасида ҳаёт кечиради. Баргсевар тури Европа минтақасидан келтирилган узум навларига хавф солмайди, улар асосан Шимолий Америка навлари ёки улар билан чатишган дурагайларини «хуш кўради».

    Зарарланган ҳудудларда ток фақат ёввойи токка пайванд қилинган ҳолда экилади ҳамда бир йилда 20 мартадан — 50-60 мартагача кимёвий кураш олиб борилади. Бу эса, ўз-ўзидан узумнинг таъми ва сифатига таъсир этмай қолмайди.

    Ўзбекистон хавфдан ҳоли, бироқ...

    Ўзбекистон филлоксера «ҳужуми»га учрамаган камсонли давлатлардан ҳисобланади. Аммо бу, асло — хавотирга ўрин йўқ, дегани эмас. «Душман» исталган пайтда маҳаллий узумзорларимизга ҳам «таҳдид» солиши мумкин. Бу эса ушбу офат кириб келишининг олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни мунтазам амалга ошириб боришни тақозо этади.

    Энг аввало, филлоксера тарқалган мамлакатлардан ток кўчати ва қаламчаларини келтириб экиш мумкин эмаслигини деҳқон ва фермерларимиз, тадбиркорлар яхши билиши шарт. Айни пайтда, ватандошларимиз четдан қўл юки орқали ток кўчати олиб келиниши мамлакатимиздаги бебаҳо узум навларининг йўқотилишига, умуман — миллий узумчилик саноатининг инқирозига сабаб бўлиши мумкинлигини унутмаслиги лозим.

    Ўз навбатида, юртимиздаги барча боғбон, фермер ва деҳқонлар, иссиқхона ҳамда томорқа ер эгаларидан узумзорларда ток кушандаси — филлоксералар пайдо бўлганидан огоҳ этувчи шубҳали белги-ишораларни пайқаганда зудлик билан ҳудудий карантин инспекцияларига хабар беришларини сўраб қоламиз.

    Хулоса қилиб айтганда, нафақат тиббиёт, балки ўсимликлар ҳимоясида ҳам донишмандларимиз томонидан айтилган бебаҳо ҳикматни унутмаслик керак: «Касални даволашдан кўра, уни олдини олиш осонроқ».

    30.07.2019, 17:10   Изоҳ (0)   36001
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оққонга чалинган болажонлар яхши инсонлар кўмагига муҳтож

    30.07.2019, 16:35

    Ниғматилла Йўлдошев, Пўлат Бобожонов, Алишер Шодмонов, Русланбек Давлетов Оҳангаронда оммавий қабул ўтказди (фото)

    30.07.2019, 15:16

    Туркиянинг йирик сайёҳлик фирмалари вакиллари Хоразмга келди

    30.07.2019, 15:05

    Касби туман ҳокимлиги «қовун туширди»: Вазирлик томонидан айбдорга чиқарилган ИИБ бошлиғини «оппоқ» қилишга уринди

    30.07.2019, 14:50

    Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,1 фоизни ташкил этди

    30.07.2019, 14:36

    Самарқандда светофорнинг тақиқловчи чироғига ўтмоқчи бўлган Captiva мудҳиш ЙТҲ содир этди (видео)

    30.07.2019, 14:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.