Ҳиндистонда яшовчи Раж Кумар исмли эркак спиртли ичимлик таъсирида ўзини чаққан сувилонни ғажиб ташлади, деб хабар берди «Korrespondent.net».
Орадан бироз вақт ўтгач эркак оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Унинг аҳволи нима сабабдан ёмонлашгани номаълум.
«Илон уни чақиб олган. Бунга жавобан у илонни бўлакларга болиб ташлаган», — дейди жабрланувчининг отаси.
Гувоҳларнинг қайд этишича, ҳиндистонлик эркакнинг оғир аҳволга тушишида илоннинг айби йўқ, чунки у сувилони бўлган.
Кумарни кўздан кечирган шифокор ҳолатдан ҳайратга тушган ва уни «жуда ғалати» деб атаган.
«Мен илон чаққан инсонларни кўп кўрганман. Бироқ илонни тишлаб, бўлакларга бўлиб олиб келган инсонни биринчи марта кўришим», — дейди у.
Изоҳ (0)