30 июль куни 12:10 да Чорвоқ сув омборидан аввалроқ чўкиб кетган икки тошкентликнинг бири — Дилшод Рихсибоевнинг жасади топилди, деб ёзади Repost ФВВга таяниб.
Йигитнинг жасади ҳуқуқ-тартибот органларига берилган. Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани прокуратураси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, икки оила Чорвоқ сув омборига дам олишга борган. 1995—1996 йилда туғилган икки йигит балиқчилар қайиғида сув омборининг нариги соҳилига сузиб ўтган. Улар ортга қайтаётганида эҳтиётсизлик сабаб қайиқ ағдарилиб кетган ва йигитлар сувга чўкиб кетган.
Изоҳ (0)