Сирдарёлик 69 ёшли отахон Оролга велосипедда йўлга чиққан эди, янги маълумотларга кўра, Абдурасул ота Бухоро вилоятининг чекка ҳудудларида жойлашган Газли шаҳридан ўтиб, Хоразм диёрига етиб қолибди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Отахоннинг айтишича, йўл-йўлакай турфа хилдаги одамлар билан ҳамсуҳбат бўлган ҳолда уларнинг беминнат ёрдамларидан баҳраманд бўлиб йўл машаққатлари ҳам у қадар сезилмаётган экан.
– Оролга сафарим чоғида кўплаб инсонлар билан суҳбатда бўляпман, одамларнинг турмуш тарзи, юртимизда амалга оширилаётган оламшумул ўзгаришларга гувоҳ бўляпман. Шукрки, юртимиз одамлари меҳмондўст, одамохун, қалби тоза ва эзгу ниятли кишилар. Бу жиҳат менда янгидан-янги куч-қувватларни пайдо қилмоқда. Биргина орзуим – Оролга эсонликда етиб олиб, унинг сувларига юзимни чайсам дейман, – дейди тўлқинланиб отахон.
Изоҳ (0)