«Эффект Макаренко» Telegram-каналида эълон қилинган видеода Spark русумли автомобиль йўловчиси ойнада ўтирган ҳолда кетаётгани акс этган. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчи ва йўловчининг шахслари аниқланди.
Автомобильни 44 ёшли Нафиса Б. бошқариб борган бўлса, ойнада ўтирган қиз унинг 9 ёшли фарзанди бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси («Пиёдалар ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши») 4-қисми («Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш») бўйича маъмурий баённома тузилган бўлиб, энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима солинди.
Изоҳ (0)