15 августдан бензин ва дизель ёқилғиси нархлари ошмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
Қарорга мувофиқ 2019 йил 15 августдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари:
- Аи-80 автобензинга – 4500 сўм/литр (акциз солиғини ҳисобга олганда; ҳозир — 4000 сўм, ўсиш — 12,5 фоиз);
- дизель ёқилғисига – 5400 сўм/литр (4800, +12,5%);
- ЭКО дизель ёқилғисига – 5700 сўм/литр (4900, +16,3%) этиб белгиланди.
Изоҳ (0)