Марказий ҳарбий округ қўшинларида турли хил мутахассисликларда хизмат фаолиятини олиб бораётган ҳарбий хизматчилар саккиз йўналиш бўйича Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш мақсадида фаол иштирок этмоқда. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, «Хавфсиз йўналиш», «Эльбурс ҳалқаси», «Артиллерия олов устаси», «Танк биатлони», «Ҳарбий ралли», «Таъмирлаш батальони кўрик танлови», «Ҳарбий тиббий эстафета» (Ўзбекистон мезбонлик қилмоқда) ҳамда «Қуролсоз уста» йўналишлари бўйича хориж давлатларида ўтказилаётган Халқаро ўйинларида қатнашиш учун Марказий ҳарбий округи жамоаси дала ўқув майдонларида кучли тайёргарликдан ўтди.
Саккиз йўналишда жами 33 нафар пухта тайёргарлик кўрган ҳарбий Ўзбекистон ҳарбий делегацияси таркибида Халқаро мусобақада иштирок этиши учун чет элга хизмат сафарларига юборилмоқда.
Айтиш мумкинки, ўзбек армияси нуфузини янада оширишда мазкур Халқаро ва умумармия ўйинларининг роли катта. Шу боис ҳарбий хизматчилар томонидан эришилган ҳар бир ғалаба Ўзбекистон армиясининг қудратли давлатлар рейтингида янада юқорилашига хизмат қилади.
Изоҳ (0)