• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британиянинг сўконғич бош вазири, янги молиявий инқироз хавфи ва Россия билан ҳамкорлик қилаётган Европа. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Россиянинг пайтавасига қурт тушди

    Хитойнинг «Соху» нашри Россия ва НАТО муносабатлари кескинлашмоқда, деб ёзмоқда. Бу кескинлашув ортида нималар ётади? АҚШ етакчилигидаги НАТО Болтиқ ва Қора денгизларида сўнгги пайтларда тез-тез ҳарбий амалиёт машқларини ўтказмоқда. Мақсад Россияни чўчитиш бўлиши мумкин.

    Фото: Google Photos

    НАТОнинг BALTOPS – 2019 ҳарбий машқлари тугаши билан Россия учоқлари Болтиқ денгизи осмонида пайдо бўлди. Болтиқбўйи НАТО ва Россия сарҳадлари туташган жой бўлгани сабабли бу борада кўп марта баҳслар юзага келган. Россиянинг энг кучли Ту-160 учоқлари пайдо бўлиши НАТО мамлакатларини ростакамига қўрқитиб юборди. Бу учоқлар кучли жанговар қудратга эга бўлиб, 23 соат давомида 12 минг километр масофани ёқилғи қуймасдан босиб ўтиши мумкин. Бундан ташқари, бу учоқлар ядро бомбаси ташлаши, қанотли ракеталарни учириши, 45 тонна гранатани олиб учиши мумкин. Шунинг учун уларни «тезкор қурол омбори» деб ҳам аташади.

    Айни пайтда рус армиясида Ту-160 унча кўп эмас, сабаби уларнинг парвози анча қимматга тушади. Икки самолётни парвоз қилдирар экан, Кремль НАТО мамлакатларига ўз қудратини намойиш қилиб қўйишни хоҳлади.

    Бу сафар Россия олдига қўйган мақсадига эришди, деб айтиш мумкин. Ҳатто мудофаа вазирлиги бу оддий ҳаво патрули деб баёнот бериши ҳам НАТО мамлакатларини тинчлантира олмади. Болтиқ денгизи Россия ва НАТО қарама-қаршилигининг энг кескин нуқтаси сифатида баҳоланади ва ҳар икки томон учун ҳам стратегик муҳим жўғрофий ҳисобланади.

    Ту-160 ларни парвоз пайтида А-50У, Су-35C каби такомиллашган учоқлар кузатиб ҳам турди.

    НАТО мамлакатлари буни пайқаган заҳоти Данияда F-16, Финляндияда F-18, Швецияда Jas-38 Griffin учоқлари ҳам ҳавога кўтарилган.

    Ту-160 халқаро ҳаво ҳудудида учиши сабабли улар ҳеч нарса қила олмади ва Россия учоқларини назорат қилиб, кузатиб бориш билангина чекланди. Россиянинг бу ҳаракати НАТО учун ўзига хос тарсаки бўлди.

    Россия мункиллаган чол каби ҳарсиллаб нафас олаётган бўлса-да, душманларига ўзини хафа қилдириб қўймаслик имкониятига эга эканини кўрсатиб қўйди.

    Ҳақоратлар ёлғонми?

    Борис Жонсон.

    Борис Жонсон.
    Фото: Google Photos

    Британия янги бош вазири Борис Жонсон ўзининг ўткир гаплари билан олдинги мансабларида ҳам ажралиб турган, деб ёзади Tages Anzeiger нашри.

    Борис Жонсон икки йилча аввал Британиянинг Independent нашрига берган интервьюсида шундай деган эди: «Британия бош вазири бўлиш учун менда Элвис, зайтун ёки фрисби каби учадиган имкониятим бор» (фрисби – учар ликопча ўйини).

    Ўша пайтда тўзғиган сочли бу одам публицист ва Spectator нашрининг ношири эди. Унинг сиёсий кўтарилиши бироз қийинроқ бошланди. Жонсон консерваторлар партиясидан вакиллар палатасига депутат бўлди, сўнгра Лондон мэри ва ниҳоят ташқи ишлар вазири бўлди. Мана энди ўзи айтганидай зайтунга айланиш имконияти пайдо бўлди.

    Торилар партиясининг 160 мингдан кўп вакили уни парламент раҳбари этиб сайлади. Бу эса, Британия қонунларига кўра, торилар парламентда кўп овозга эга бўлгани учун унга бош вазирлик мақомини беради. У омадсиз Тереза Мэй ўрнини эгаллагач, Британияни Brexit’дан чиқариш билан машғул бўлади.

    Ғалати чиқишлар

    Жонсон эл қатори сиёсатчилардан эмас. Ноодатий чиқишлари унинг танилишида сезиларли роль ўйнаган. Британиялик сиёсатчиларни ҳам, чет эллик сиёсатчиларни ҳам ҳақорат қилиш – Борис Жонсонга хос хислат.

    Brexit борасидаги ёлғон

    Борис Жонсон Brexit бўйича референдум арафасида Буюк Британия Европа Иттифоқига аъзолиги учун ҳафтасига 350 миллион фунт стерлинг тўлайди, деган эди. Лекин кўп ўтмай маълум бўлдики, тўлов қиймати анчагина паст экан. Бу ҳам етмаганидай, Лондон тўланган пулнинг каттагина қисмини қайтариб олар экан. Натижада Статистика қўмитаси Жонсон ёлғонига чидай олмади ва уни расмий статистикани емиришда айблаб чиқди.

    Европа иттифоқи Гитлер каби хавфли

    Brexit кампанияси вақтида Жонсон Европа комиссияси президенти Жан Клод Юнкерни ёлғонда айблади. Унинг фикрича, Европа Иттифоқи Наполеон ва Гитлер каби бутун Европа қитъасини бўйсундириб олмоқчи экан.

    Африка ҳақида ҳақоратомуз иқтибослар

    Лондон улкан империяга эгалик қиладиган даврлар тушга айланди. Африкадаги кўп давлатлар Британия ҳамдўстлигига киради. Лекин Жонсоннинг айрим луқмалари уни тарих зарварақларида қолиб кетган шахс сифатида намоён этади. 2002 йилда Telegraph нашрида қиролича негрлар уни кўргандагина тантана қилади деган бемаъни гапларни ҳам жойлаштирган эди. Ўшанда бош вазир Тони Блэр Африка бўйлаб саёҳатга чиққан кезлар эди. Жонсоннинг эҳтиётсиз гапи Блэрга қанчалик қимматга тушгани ёлғиз Блэргагина аён.

    Меркель ва Эрдўғонга ҳақорат ёғдирилиши

    Жонсоннинг немис миллатига мансуб аждодлари ҳам бўлган. Катта бобоси турк бўлиб, Усмонлилар салтанатида вазир бўлган. Бир чиқишида Жонсон ўзини туркман деб атаган ҳам эди. Лекин бу унга Меркель ва Эрдўғонга қарши чиқишига тўсқинлик қилмади. Меркель Ян Бемерман Эрдўғонни масхара қилиб ёзган шеъри бўйича суд ишига рухсат берганини Жонсон кўнгилни оздирувчи ҳолат деб атаган. Ўзи эса Эрдўғон ва икки эчки ҳақида шеър ёзган.

    Трампга ҳужум

    Дональд Трамп Лондонни хавфли шаҳар деб атаганида Жонсон унинг бу иқтибосини «буткул алжираш» деб баҳолаган эди. Қўшимчасига «Нью-Йоркнинг баъзи туманларида юрмасликка ҳаракат қиламан, чунки у ерда Трампни учратиб қолиш хавфи бор» деган эди.

    Бош ваир Борис Жонсонда ҳали юқоридаги каби ғайриодатий иқтибослар ниҳоятда кўп ва янгиларининг пайдо бўлиши бизни узоқ куттирмайди.

    Янги молиявий инқироз яқинми?

    Фото: «РИА Новости»

    Иқтисодиётчилар янги молиявий ва иқтисодий инқирозни башорат қилмоқда, аммо компания директорлари бунга ишонмаяпти, деб ёзмоқда Atlantico нашри. Ким хато қилмоқда? Ким узоқни кўра олмаяпти?

    Молиявий башоратлар ёмон натижаларни бермоқда, молиявий мутаносибликлар ва нархлар жанговар тайёргарликда турибди. Келажакдаги молиявий кутилмалар яхши бўлишига қарамасдан, молиявий бозорда нархлар сакраб турибди.

    Тан олиш керак, сиёсий жиҳатдан бутун сайёра бўйлаб уруш руҳи кезиб юрибди. Трамп Америкаси Эрон ва Хитой билан жанжаллашиб қолган, Япония ва Жанубий Америка билан ҳам илгариги муносабатлар йўқ. АҚШнинг навбатдаги рақиби Германия ҳам бўлиши мумкин.

    Европада янги бош вазир Тереза Мэй ҳукумати бир неча ойлаб бажара олмаган ишни қисқа фурсатда ҳал қилишга ваъда бермоқда. Борис Жонсоннинг «шафқатсиз» Brexit’и ижобий якунланиши гумон остида.

    Россияда Путин кимки йўлини тўсса, ўша билан урушга киришга тайёр.

    Нефт масаласи ҳам ноаниқ. Араб дунёсида нима бўлаётгани тушунарсиз, араблар даромадларини ҳимоя қилиш билан овора бўлиб, нефт қазиб чиқаришни кўпайтиришни исташи бор гап. Бунга қандай эришмоқчи улар, номаълум.

    Европа Иттифоқининг қўҳна демократиялари норозиларни қандай тўхтатиш йўлларини қидирмоқда. Лекин тополмаяпти. Чунки «сариқ нимачалар» ва улар тоифасидаги гуруҳлар нимани хоҳламоқда, ҳеч ким тушунмайди.

    Иқтисодиёт мисли кўрилмаган технологик инқилобни бошидан кечирмоқда. Бу эса аллақачон иш ўринларининг қисқариши, эски мижозларнинг йўқолишига олиб келган. Ишсизлик муаммоси анчадан бери оғриқли бўлиб келаётган эди.

    Булар 20 йил ичида сайёрани ўзгартириб юборган глобал ривожланиш суръатларини пасайтирмоқда, чунки ҳинд ва хитой иқтисодий ўсиши кескин пасайди. Европа ҳам иқтисодий пасайиш даврини бошидан кечирмоқда.

    Шунга қарамай, йирик корпорация раҳбарлари оптимистик кайфиятда. Уларнинг аксари, XIX асрда бўлганидек, янги технологияларга асосланган янги давр бўсағасида турибмиз деб ишонмоқда.

    Бу қарама-қарши қарашларнинг сабаблари нимада?

    Биринчи сабаб марказий банкларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлиб, улар иқтисодиётнинг турли соҳаларига пул киритишда давом этмоқда. Бундан молиявий спекулянтларгина эмас, давлатнинг ўзи ҳам фойдаланмоқда. Давлат қарзлари, қисқа муддатга бўлса-да, аҳоли фаровонлигига хизмат қилади.

    Иккинчи сабаб, кўпчилик автаркия оламига қайтиб бўлмайди деб ҳисобламоқда. Глобал фаолият секинлашиши мумкин, лекин уни тўхтатиб бўлмайди. Чунки ишлаб чиқариш занжирлари бўлиб ташланган. Биргина автомобиль ишлаб чиқариш мисолида кўрсак, унинг турли қисмлари ўндан ортиқ давлатлардан келтириб йиғилади. Бундай ишлаб чиқаришни яна бир мамлакатга қайтариш ўта қийин ва кераги йўқ ҳаракат.

    Учинчи сабаб, энг оддийси, дунё бўйлаб ёйилган бозор рақобатига муқобил йўқлигидир. Айни шу рақобат бозор механизмларини ҳаракатга келтиради – харидорлар, ҳиссадорлар ва ишчиларга реал имконият беради.

    Капитализм ҳимоячилари коммунизм ёинки социализм демократиясига таяна олмайди.

    Социализм қулагач, капитализмнинг асосий душмани экология бўлиб қолди. Айни пайтда экологлар капитализм рақибларини ўз атрофига йиғиб, янги дунё қуриш учун кураш олиб бормоқда.

    Сармоя кирит, лекин текшириб ол, ёхуд Франция ва Германиянинг Россияга муносабати

    АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши санкциялар киритганидан беш йил ўтиб, айрим Ғарб давлатлари салбий кайфиятларга қарамай, юқоридаги шиорга амал қила бошлади, деб ёзмоқда The Financial Times.

    Италия ва Венгрия Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга чақираётган бўлса-да, амалда Германия ва Франция ҳаммадан кўра кўпроқ Россия билан бизнес ҳамкорликни йўлга қўйиб олган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

    Германия ташқи савдо палатаси маълумотига кўра, ўтган йилнинг ўзида немис компаниялари Россияга 3,3 миллиард евро сармоя ётқизган. Бу миқдор Москва Қримни қўшиб олган йилдаги кўрсаткичдан-да кўпдир. Россия ва Германия ўртасидаги евро алмашинуви 8,8 фоизга ўсиб, 61,9 миллиард еврони ташкил этмоқда.

    Худди шундай ҳолат Франция мисолида ҳам кўринади. Француз – рус маҳсулот айирабошлаши 11 фоизга ўсиб, 17 миллиард еврони ташкил қилган. Айни пайтда француз компанияларининг Россияга сармояси ҳажми 20 миллиард еврога етган.

    Engie, Uniper va Wintershall немис – француз гуруҳлари АҚШ санкциялар билан пўписа қилаётган бир вазиятда Кремль назоратидаги Шимолий оқим-2 лойиҳасига 950 миллион евродан сармоя киритган.

    Бизнес алоқаларининг яхшиланиши Берлин ва Париж Москва билан муносабатларда икки хил ёндашувга қўл ураётганидан далолат.  Икки ғарбий Европа давлати Россияни қаттиқ назорат қилишга уринаётган бўлса-да, шу билан бир пайтда корпорациялар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга рағбатлантирмоқда ҳам.

    Бундан Россия билан савдодан зарар кўраётган давлатлар шикоят қилмоқда.

    Француз ва немис компанияларининг Россия билан бизнес қилишга қизиқиши иқтисодиёти танг аҳволда қолган бу мамлакатга фойда келтиришига шубҳа йўқ. Буни яхши тушунган Путин Британияга ҳам ҳамкорлик қилиш борасида сигналлар юбормоқда.

    Аммо кўпчилик русларга ҳалигача ишонмайди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    27.07.2019, 09:25   Изоҳ (0)   52740
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой жанубидаги кўчки қурбонлари сони 22 кишига етди

    26.07.2019, 17:36

    Афғонистондаги авиаҳужум оқибатида 50 нафар «Толибон» жангарилар йўқ қилинди

    26.07.2019, 16:40

    Тунисда муддатидан олдин президент сайловлари ўтказилади

    26.07.2019, 16:15

    «Бўйнингни узаман!»: Туркманистон президенти ўғлининг бошқарув услублари ҳақида

    26.07.2019, 15:14

    Эмомали Раҳмон ва Сооронбай Жеенбеков икки давлат чегарасида учрашди

    26.07.2019, 14:52

    АҚШда 16 нафар денгизчи одам савдоси ва гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб қўлга олинди

    26.07.2019, 13:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.