Тунис президенти Муҳаммад ал-Божий Қоид ас-Сибсий 25 июль куни мамлакат пойтахтидаги ҳарбий госпиталда вафот этди. Бу ҳақда унинг маъмурияти маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Сиёсатчи 92 ёшда эди.
У охирги ойларда бир неча бор саломатлиги ёмонлашгани сабабли касалхонага ётқизилганди.
Ас-Сибсий Тунис президенти лавозимини 2014 йилда эгаллаганди.
Изоҳ (0)