Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида 24 июль куни портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «ТАСС». Оқибатда камида 6 киши ҳалок бўлган, яна олти киши жароҳатланган. Улар орасида шаҳар мэри ҳам бор.
Аввалроқ худкуш-террорчи маҳаллий маъмурият биносида портлаш қурилмасини ишга туширгани ҳақида хабар берилган эди. Сомали ахборот порталида портлаш оқибатида жароҳат олганлар орасида мэрдан ташқари яна бир неча мансабдорлар борлиги таъкидланган.
Хабарда айтилишича, умумий ҳисобда олти киши, шу жумладан 5 нафар амалдор террор қурбони бўлган. Мэр касалхонага ётқизилган, аммо унинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълум қилинмаган.
Портлаш БМТ Бош котибининг Сомали бўйича махсус вакили Жеймс Свон кетганидан сўнг содир бўлган. У портлаш содир бўлган бинода мэр ва Бенадир провинцияси губернатори билан учрашган.
Изоҳ (0)