Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 22 июль куни «Özel A Hastenesi» тиббиёт муассасасида Ўзбекистон фуқароси О.А. вафот этди, бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади.
У 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси натижасида олинган жароҳат туфайли касалхонага ётқизилган эди.
Туркиянинг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлари мазкур факт юзасидан тергов ишларини бошлади.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ва марҳумнинг қариндошларига тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакат Бош консулхонаси +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкинлигини эслатиб ўтади.
Изоҳ (0)