Анқарада Беларусь Республикасининг Туркиядаги элчихонаси маъмурий масалалар бўйича маслаҳатчиси Александр Поганшев отиб кетилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Дипломат Александр Поганшевга икки марта ўқ узилган ва у оғир аҳволда шифохонага олиб борилган.
Ўқ узган одам собиқ ҳарбий бўлган ва содир бўлган кўнгилсиз ҳодисадан сўнг ўз жонига қасд қилган.
Маълумотларга кўра, Беларусь дипломатининг ўлимига маиший можаро сабаб бўлган. Элчихона ходими ва собиқ ҳарбий ўзаро қўшни бўлиб яшагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)