24 июль куни Нидерландияда ҳароратнинг тарихий максимуми қайд этилди, деб ёзади «Korrespondent.net» Нидерландия қироллик метеорология институтига таяниб.
Шимолий Брабант провинциясидаги Гильзе-Рейен аҳоли пунктида тахминан 15:00 да ҳарорат Цельсий бўйича 38,8 даражагача кўтарилди. Аввалги рекорд 1944 йил 23 август куни қайд этилган бўлиб, 38,6 даражани ташкил этган эди.
Рекорд даражада юқори ҳарорат Бельгияда ҳам қайд этилган — метеостанциялардан бирида термометр устуни 38,9 даражагача кўтарилди. Бу 1833 йилдан бошланган метеокузатувлар тарихидаги энг баланд ҳарорат эканлиги айтилмоқда. Ўтган йили ҳамда 2015 йилда ҳаво қарийб 38,8 даражагача қизиган.
Изоҳ (0)