АҚШда «Титаник» кемасининг йўловчилардан бири томонидан фойдаланилган ҳасса 50 минг долларга сотилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Ҳасса электр каллакка эга. Айнан шу сабабли «Титаник» ҳалокатга учраган кеча Элле Уайт исмли аёл ундан қутқарув шлюпкаси томон мўлжални олишда фойдаланган. Бутун кеча давомида аёл уни ҳар тарафга силкитиб бошқаларга ёрдам кўрсатган.
Аёл ушбу ҳассани саёҳат давомида оёғи лат еганида харид қилган. Уайт 1942 йили 85 ёшида вафот этган.
Изоҳ (0)