2019 йилда Россиядан 25 минг мусулмон Ҳаж ибодатига боради. Бу ҳақда Россия мусулмонлари бошқармаси раҳбари ўринбосари Рушан ҳазрат Аббосов маълум қилди.
Бу рақам ўтган йилгига нисбатан 5 мингтага кўп.
Диний бошқарма раҳбарларининг илтимосига кўра, Саудия Арабистони бу йил Россия учун қўшимча 5 мингта ўрин ажратиб берган. Шу билан Россиядан ҳажга борувчиларнинг умумий сони 25 минг 500 тани ташкил этмоқда.
Россиянинг ўзида энг кўп ўринлар Доғистон, Чеченистон, Ингушетия республикаларига ажратилган.
Жумладан, Доғистонга 10 мингта ўрин, Татаристонга 1800 та ўрин берилган. Москванинг ўзидан эса 2 минг киши ҳажга боради.
Изоҳ (0)