Шимолий Корея яқин масофага мўлжалланган ракетани синовдан ўтказди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Ракета 25 июль тонгида Вонсандан учирилган.
Бунга қадар ракета учирилиши ҳақида Жанубий Корея штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитасида маълум қилинган эди. Унда КХДР номаълум снарядни синовдан ўтказгани ҳақида гап боради.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея жорий йилнинг 4 май санасида ҳам Япон денгизи томон бир нечта яқин масофага мўлжалланган ракеталарни учирган эди.
Изоҳ (0)