• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ташқи кўринишидаги мукаммаллик

    «Azon.uz» портали «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг буюкликларидаги сирлардан лавҳалар» китобида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ташқи кўринишларидаги мукаммаллик ҳақида келтирилган мисоллар билан бўлишди.

    Фото: «Azon.uz»

    Фото: «Azon.uz»

    Саҳобалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни шу даражада васфлаганларки, гўё сиз У зотни кўриб тургандай бўласиз. У зотнинг юзлари, яноқлари, икки кўзлари, қовоқлари, бурунлари, бўйинлари, бошлари, пешаналари, оғизлари, тишлари, икки елкалари, икки кафтлари, икки оёқлари ва бошқа аъзолари қандай бўлганини ўта аниқлик билан баён этишган.

    Бунга мисол қилиб Баро розияллоҳу анҳунинг сўзларини келтиришимиз мумкин: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки елкаларининг ораси кенг, сочлари икки қулоқларининг юмшоқ жойигача етадиган зот эдилар. Мен У зотдан гўзал кишини кўрмаганман».

    Яна шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонлар орасида юзлари энг чиройли, ташқи кўринишлари энг гўзал киши эдилар. Ҳаддан ортиқ баланд ҳам, паст ҳам эмас эдилар».

    Али розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам семиз ҳам, яноқлари гўштли ҳам эмас, юзлари қисман доира шаклида эди». Абу Туфайлга: «Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай бўлганларини васфлаб беринг!» дейишди. Шунда у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам юзлари оқ ва гўзал эди», деб жавоб берди.

    Қоши кўзи келишган соҳиби жамол,

    Эрур ахлоқи Қуръон соҳиби камол.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кўзлари кенг, қовоқлари атрофидаги киприклар узун, қирғийбурун, яъни бурун учи билан бирга юқори тарафи кўтарилган эди.

    Пешаналари кенг, бошлари озгина катта, юзлари нурли, сочлари қоп-қора, оғизлари катта (араблар шу каби оғизларни мақтайдилар), тишлари оппоқ (тишлари бир текисда, икки тиш орасидаги масофа бир хил), оғизларидан хушбўйлик таралиб турар, қошлари узун ва ингичка, иккиси бир-бирига уланмаган эди.

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу гўзалликлари қаёқда-ю, У зот жирканч кўринишда тасвирланган суратлар қаёқда! Шунинг ўзи бу расмларни чизган кимсалар улуғ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни танимаслиги ва билмаслигига далолат қилади!

    Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кафтларидан кўра мулойим ипакни ҳам, дебожни ҳам ушламаганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бўйларидан кўра хушбўй мушкни ҳам, анбарни ҳам ҳидламаганман».

    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган киши хаёлида ёлғончи инсоннинг олдида эмас, ростгўй инсоннинг олдида турибман деган фикрга борар эди. Яҳудийларнинг энг катта олими бўлган Абдуллоҳ ибн Салом шундай дейди: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага келганларида У зотни кўриш учун бордим. Юзларига қараб, бу юз ёлғончи кимсанинг юзи эмаслигига амин бўлдим.

    Гарчи бўлмаса ҳам баён этгувчи белгилар,

    Ул зотнинг кўриниши берар хабарлар.

    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайбатли ва виқорли эдилар. Ул зотнинг амакиваччалари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ким Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни биринчи бор кўрса, У зотнинг ҳайбатларидан қўрқар эди».

    Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтади: «Мен учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра ҳам суюкли, ҳам ҳурматли инсон бўлмаган. У зотни ҳурмат қилганимдан кўзларим билан тўйиб қарай олмасдим. Бирор киши У зотни қандай эканликларини менга васфлаб беринг деса, бу қўлимдан келмайди. Чунки мен У зотга кўзларим билан тўйиб қарай олмаганман».

    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам поклик ва тозаликни яхши кўрар эдилар. Танаси, кийимлари ва сочининг тозалигига эътибор бермаган кишини ёқтирмас эдилар. У зот: «Аллоҳ таоло гўзал зот ва гўзалликни яхши кўради», деб марҳамат қилганлар.

    Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг олдимизга келдилар ва сочлари тўзиган бир кишини кўриб қолдилар. Шунда: «Бу киши сочларини тартибга солиб қўядиган нарса топа олмадими?» дедилар. Кийимлари кир бўлган бошқа бир кишини кўриб: «Бу киши кийимларини ювиш учун сув топа олмадими?» дедилар».

    Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қизил ҳулла кийганларини кўрдим. У зотдан кўра гўзал кишини кўрмаганман».

    Юқоридаги маълумотлар мусулмонлар ўз пайғамбарларининг ташқи кўринишлари борасида келтирган ривоятларининг баъзилари эди, холос. Аслини олганда У зот бундан бир неча чандон олий эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқлари ва шамойилларига боғлиқ китоблардан биттасининг мундарижасига қарасангиз, ровийлар У зот ҳақларида бирор маълумотни қолдирмай ривоят қилганларига гувоҳ бўласиз. Умуман олганда, бу фақат биргина пайғамбарнинг ҳаётида учрайди. У ҳам бўлса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Нима учун? Чунки У зот пайғамбарларнинг хотамидир. Инсонлар У зот ҳақида барча нарсани билишлари лозим. Ана шунда У зот барча ҳолатларда инсонлар эргашадиган намуна бўладилар.

    25.07.2019, 09:05   Изоҳ (0)   166497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси Термиз шаҳар ҳокимининг рақобатни чекловчи қарорини бекор қилди

    25.07.2019, 08:50

    Вьетнам ҳарбий прокурори Ўзбекистонга келди

    25.07.2019, 08:37

    Ўзбекистон афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқандда ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади

    25.07.2019, 08:25

    Ўзбекистон ТИВ Жанубий Кореяда велосипед ўғирлаган ўзбекистонлик талабалар қўлга олинганини тасдиқлади

    25.07.2019, 07:14

    Тошкентда меросга теккан квартирани сотиб юбориш учун тирик одам ўлдига чиқарилди

    24.07.2019, 22:42

    Жиззахда «Обод қишлоқ» дастурига тушган шаҳарчада газ қувурлари талон-тарож қилинди (фото)

    24.07.2019, 22:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.