2016 йил 15 июлда Мирзо Улуғбек туманида 46 яшар Рустам Б. ўгай сингиллари Ольга Ш. ва Людмила Б.дан уларга мерос бўйича теккан квартиранинг бир қисмини сотиш ҳуқуқини берувчи ишончномани қўлга киритади. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
У Гўзал А. иштирокида мероснинг Қозоғистонда бўлиб турган ўгай укаси Вячеслав Ш. га тегишли қисмини ҳам ўзлаштиришга қарор қилади.
Бунинг учун улар Вячеслав Ш.нинг ўлгани тўғрисидаги сохта хулосани тайёрлаб, квартирани 19500 долларга сотиб юборади. Пулларни қонуний меросхўрлар ўртасида тақсимламай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)