Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлими чет эллик талабалар, жумладан, икки нафар Ўзбекистон фуқароларининг велосипедлар ўғирлагани ва Чонжу шаҳри полицияси томонидан қўлга олингани тўғрисидаги ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Элчихона ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Жанубий Корея ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат вазиятларда Сеул шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +82-02-574-65-54, +82-02-577-36-60.
https://www.facebook.com/koreyadagiuzbeklar/videos/455175211982762/
Аввалроқ, Жанубий Корея полицияси велосипедларни ўғирлаб, ўз давлатига экспорт қилмоқчи бўлган чет эллик талабаларни қўлга олгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 29 ёшли Қирғизистон фуқароси ва 23 ёшдаги 2 нафар ўзбекистонлик талаба икки-уч ҳафта давомида 34 та велосипедни ўғирлаган.
Изоҳ (0)