Вьетнам марказий ҳарбий прокурори генерал-лейтенант Нгуен Ван Хан бошчилигидаги делегация ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратурада делегация аъзолари билан икки томонлама учрашув ўтказилиб, ҳамкорликдаги меморандум имзоланди.
Делегация аъзолари ташриф доирасида Бош прокуратура ва Қуролли Кучлар академияси ҳамда Ҳарбий прокуратура фаолияти билан танишди.
Изоҳ (0)