Индонезиянинг Trans Asia Resources компанияси Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи билан биргаликда 2020 йили Афғонистонга миллион тоннага яқин нефт маҳсулотларини етказиб беришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Sputnik.
«Trans Asia Resources компанияси Афғонистон ҳукумати билан бир миллион тоннагача нефт маҳсулотини етказиб бериш бўйича битим имзолади», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳужжат савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалар бўйича ўзбек—афғон ҳукуматлараро комиссиясининг Тошкентда ўтказилган биринчи мажлисида имзоланган.
Келажакда Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам нефт маҳсулотларини етказиб бериш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрелида Ўзбекистон Президенти Trans Asia Resources’нинг инвестицияларини тўғридан тўғри жалб қилган ҳолда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш тўғрисида қарор имзолаган эди.
Компания 2022 йилга қадар завод модернизацияси учун 875 миллиондан ортиқ сармоя киритади.
Изоҳ (0)