23 июль куни Афғонистон ҳукумати Дональд Трампдан АҚШ бир неча кун ичида Афғонистондаги урушда ғолиб чиқиши мумкинлиги тўғрисида билдирган сўзларига ойдинлик киритишни сўради, деб хабар беради «Korrespondent.net».
«Афғон халқи ўз тақдирини хориждаги бирорта ҳукмрон давлат ҳал этишига йўл қўймаган ва қўймайди ҳам. Биз АҚШнинг Афғонистонда тинчликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз, бироқ мамлакат тақдири афғон раҳбарияти иштирок этмаган хориж давлатлари етакчиларининг учрашувда ҳал этилиши мумкин эмас», — дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, Афғонистон ҳукумати Вашингтондан Трампнинг позицияси бўйича ойдинлик киритишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 22 июль куни Дональд Трамп Оқ уйда Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашиб, Афғонистондаги вазиятни бир неча кун ичида ҳал этишга қодирлигини, бироқ 10 миллион одамни ўлдиришни истамаслигини билдирган эди.
Изоҳ (0)