Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов икки кун давомида комада бўлган, лекин ўлмаган. Бу ҳақда Erkin Turkmenistan YouTube-канали маълум қилди.
Мазкур канал ўз манбаларига таяниб, президент ўлими ҳақида биринчи бўлиб хабар берганди.
Ғарб давлатларидан бирида яшаши тахмин қилинган канал муаллифига кўра, Бердимуҳамедов 20—21 июль кунлари комага тушиб қолган. 22 июль куни тонгда эса Туркманистон президенти ўзига келган.
Изоҳ (0)