2019 йилнинг 24 июль Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М25) конида янги табиий газга бой объект очилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Табиий газга бой объект М25 конида бурғилаш ишлари натижасида топилди. Ўртача бир суткалик газ оқими 300 минг кубометрга тенг.
Конни бурғилаш ва қуриш ишлари «Surhan gas chemical operating company» ХК МЧЖ компанияси томонидан «Eriell» компаниясини жалб қилган ҳолда маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги битим доирасида амалга оширилди.
Изоҳ (0)