• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Огоҳ бўлинг, дафтарлардан хавфли вирус тарқалмоқда: дафтарлар муқоваларидаги хатоликлар танқид қилинди

    Ҳурматли ота-оналар, олдиндан айтиб қўяй, мабодо фарзандингизга янги ўқув мавсуми учун дафтар харид қилмоқчи бўлсангиз, огоҳ бўлинг. Муқовада кўрган ҳар тасвир ёки маълумотга ишониб кетаверманг, дейилади ЎзАда эълон қилинган танқидий мақолада.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Масалан, суратда Амир Темур эмас, балки унинг ўгай ўғли акс этган, «Фарғона» тўғрисидаги маълумотда эса умуман жунгли ўрмонлари ҳақида «алжиранган» бўлиши мумкин...
    Ваҳима қилаётганим йўқ. Кеча уйимиз олдидаги дўкондан беш-олтита 12 варақли дафтар, яна бир қанча ўқув қуроллари сотиб олдим. Сентябрь яқин, кейин шошиб қолмайлик дедим-да. Дафтарлар муқовасида тарихий шахслар, шаҳарлар номи, орқа қисмида эса улар ҳақида қисқача маълумотлар (шундай дейиш мумкин бўлса) берилган. Ҳарна, болалар серқуёш юртимизнинг бебаҳо гўшалари, аждодлари билан танишар, дунёқараши ошар, деган умидда эдим. Кейин билсам, чучварани хом санабман.
    Носир ал-Фарғонийми ёки Касир ал-Фарғоний?
    Биринчи дафтар. Устига катта ҳарфлар билан «Фарғона» деб ёзиб қўйилган. Демак, мантиқан дафтар орқасида Фарғона тўғрисида маълумотлар берилиши керак. Аммо бунинг ўрнига негадир ал-Фарғоний ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилган. Яна бир хил маълумот икки марта, битта бетнинг ўзида. Матндаги ғиж-ғиж хатолардан-ку кўнгил айнийди.
    Мисол келтираман. Биринчи хатбошида берилган маълумотга ишонадиган бўлсак, Фарғонийнинг тўлиқ исм-шарифи Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Носир ал-Фарғоний. Иккинчи хатбошида эса буюк аждодимизнинг исми сал бошқачароқ – Абул Аббос Аҳмад иби («иби» шеваси кўпроқ Бухоро томонларга хос бўлиб, ажабланганда ёки энса қотирганда қўлланилади – Д.Н.) Муҳаммад ибн Касир ал-Фарғоний».
    Қойилмисиз? Шу пайтгача ўқитилган адабиётларда фақат битта – Аҳмад ал-Фарғоний бўларди. Балки «дафтардўзлар» билган бошқа фарғонийлар ҳам бордир, буни энди ўзлари тилга кирсалар, айтиб беришар.
    Бундан ташқари, матндаги «А.ал-Ф Халифа Хорун ар-Рашид (786-809) ворисла-85 7ри ал-Маъмун (813-833)...даврда яшади», «Ҳорун ар-Рашид вафоти (809-й.)дан сўнг халифалик тахтига Муҳаммад ал-Амин (809-813) чиқади. й. га қадар Марв-да яшайди. У ўз атрофига олимлари фо-зилларни тўплайди...» ва ҳоказо жумлаларни ўқисангиз, беихтиёр: ҳарфлар «трезвий» каллада терилмаган, деган шубҳага боришингиз аниқ.
    Янги Қўқон хонлиги ҳақида эшитганмисиз?
    Иккинчи дафтар. Устига катта ҳарфлар билан «Қўқон» деб ёзиб қўйилган. Маълумот қисмида қайд этилишича, «Қўқон – Фаргона вилоятида, шарқий Ўзбекистондаги шаҳар. Аҳолиси 221, 700 (2010 йил). Эски Қўқон хонлигининг пойтахти бўлган...»
    Биринчидан, Ўзбекистонда «Фаргона» номли вилоят йўқ. Иккинчидан, тарихда фақат битта «Қўқон хонлиги» бўлган. Уни «эски» ёки «янги»га ажратиш фан учун «янгилик». Кейин, ҳурматли ишлаб чиқарувчилар, уйғонинг, ҳозир 2019 йил. Маълумотга якун ясаган жумлани ўқиб, умуман ёқа ушлайсиз: «К. дан Фарғона рик шаҳарларига ва вилоятнинг автобус ва маршрутли таксилар қатнайди». Шўрлик ўқувчилар!
    Мирзо Улуғбек – фолбинми?
    Учинчи дафтар. «Мирзо Улуғбек» сурати туширилган ушбу дафтарда ёзилишича, Улуғбек энг аввало ... фолбин бўлган экан. Йўқса, «Буюк мунажжим» жумласини яна қандай изоҳлаш мумкин? «Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да ҳам «мунажжим» сўзига «юлдузларга қараб фол кўрган киши» деб таъриф берилган.
    Яхшиям бу дафтарлар XXI асрда чиқаяпти, худо кўрсатмасин XVII асрда босилганида борми, поляк астрономи Ян Гевелий Улуғбекни дунёнинг барча даврларидаги энг буюк беш нафар математиги сирасига киритмаган, унинг номини Нострадамус қўлёзмаларидан қидириб юрган бўлардик.
    Айтганча, билмасангиз, билиб қўйинг: Улуғбекни яна «Рисолайи Луғбек» деган асари ҳам бор экан. Балки, ёшлигида Мирзони эркалаб «Луғбек» деб чақиришгандир, бу ёғи энди «дафтардўзлар»га аён... Кейин матндаги жумлаларни тушуниб, англаш учун, камида «филология фанлари номзоди» бўлиш керак (бонусига – имловий хатолар): «...У Буюк Юлдуз билимдони ва риёзийдон бўлган... У ёшлигини кўпинча Ўрта Шарқ ва Ҳиндистонда ўтказган бўлиб Амир Темур ўлимидан кейин Самарқанд яъни Кошғарли Маҳмудга кўра Самизкентда ерлашган. Кейинчалик Отаси Шоҳрух Мирзо Ҳиротни ўз давлатининг бошкенти этиб тайинлангач, ...1409 – йилда Самарқанд бошчиси бўлиб, 1411 – йилда эса Моварауннаҳр хонликларининг эркин ҳукумдори бўлган».
    Барака топгурлар, 12 варақли дафтардан тилшунослар эмас, 7-10 ёшли бошланғич синф ўқувчилари фойдаланади.
    Тўртинчи дафтар, бешинчи, олтинчи... Умумий манзара ачинарли: даҳшатли даражада имловий хатолар, нотўғри маълумотлар, турли манбалардан кўр-кўрона кўчирилган сийқа жумлалар... Бир сўз билан айтганда, дафтарлар – саводсизлик вирусининг ўчоғига айланаяпти. Унга тезда чора кўрилмаса, мутасаддилар кўзларини каттароқ очмаса, виждони уйғонмаса биз ҳар доим фахрланадиган аждодларимиз яна юз йил гўрида тик туради.
    Дилшод Нуруллоҳ

    24.07.2019, 18:09   Изоҳ (0)   121412
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди (фото)

    24.07.2019, 17:56

    Гўшт нархлари кўтарилиши билан боғлиқ масалага Давлат статистика қўмитаси муносабат билдирди

    24.07.2019, 17:43

    Collegium Humanum – Варшава менежмент университети Андижонда ўз филиалини очиш таклифини илгари сурди

    24.07.2019, 17:38

    Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан қизи Шаҳноза ва невараси Рания табриклади

    24.07.2019, 17:25

    «Ҳудудий электр тармоқлари»: Режа жадвалидан анча орқадамиз

    24.07.2019, 17:06

    Андижоннинг Хонобод шаҳрида туризм шаҳарчаси қурилмоқда

    24.07.2019, 15:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Исроил Фаластин туфайли Лондон билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин — Times

    Дунё | 8 август, 19:00

    Юздаги чарчоқни косметика билан яшириш бўйича машҳур аёллардан лайфхаклар

    Шоу-бизнес | 8 август, 18:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.