Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ижтимоий тармоқларда Касби тумани ИИБ бошлиғининг фермерларга нисбатан ҳаракати юзасидан тарқатилган видео ва матнли материаллар бўйича вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилади.
Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Касби туман ИИБ бошлиғи дала семинарида 11 кишига кишан таққани, семинарда қатнашмаган фермерга ходим юбориб, танобини тортмоқчи бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)