Когон тумани Саргун маҳалласида яшовчи фуқаро Н.А.нинг ёзган аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Аризадан маълум бўлишича, Бухоро шаҳри, Лоша маҳалласида яшовчи, Когон туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори лавозимида ишловчи 43 ёшли Ф.С. 100 АҚШ доллари эвазига Н.А.нинг туғма ақли заиф фарзандига 2-гуруҳ ногиронлигини олиб беришни ваъда қилган.
У Бухоро шаҳрининг Алпомиш кўчасида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли шаҳар касалхонаси олдида талаб қилинган пулдан 700.000 сўмни олган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)