• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Заҳа учун 80 млн фунт? Йўқ, бўлмайди. «Арсенал»га керак бўлган трансфер ҳақида

    «Арсенал» учун ёзги трансферлар ойнаси осон ўтаётгани йўқ.

    Фото: Sportskeeda

    Фото: Sportskeeda

    Лондонликлар Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасидан қуруқ қолгани сабаб, трансферлар учун ҳам ортиқча маблағ ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Футболчилар ҳам «Эмирейтс»га кўчиб ўтиш иштиёқида ёнаётгани йўқ. Ўтган мавсум «Арсенал» учун сўнгги 20 йил ичидада илк бор Арсен Венгерсиз ўтди. Ўтиш даври мураккаб, бироқ талафотларсиз кечди ҳисоб: Унаи Эмери «тўпчилар»ни Европа Лигаси финалига қадар етаклаб борди. Шунингдек, Англия Премьер лигасида жамоа 6-ўринни эгаллади.

    Ёзги трансферларни ойнасини ҳам клуб учун омадли ўтмоқда, деб бўлмайди. Унаи Эмери клуб иложи борича тезроқ Уилфрид Заҳани ўз сафига қўшиб олишини сўрамоқда. Бироқ «Кристал Пэлас» «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ўйинчисига шу қадар катта нарх белгилаганки, бу нарх ҳатто гранд клубларни ҳам ўйлантириб қўйишга мажбур қилган. «Пэлас» «канонирлар»нинг 40 миллион фунтлик таклифига аллақачон рад жавобини беришга улгурди. «Бургутлар» Заҳани 80 миллион фунтдан камига сотмоқчи эмас. Бу нархни эшитгандан сўнг клуб бошқа вариантлар ҳақида ўйлаб кўришга мажбур бўлмоқда.

    Sportskeeda колумнисти Бен Уилфрид эса «Арсенал» учун мақбул вариантларни таклиф этишга ҳаракат қилиб кўрди. Қуйида уларни биргаликда кўриб чиқамиз.

    Лукас Васкес  («Реал»)

    Фото: Sportskeeda

    Фото: Sportskeeda

    Ёз ҳақида гап кетар экан, «Реал» учун фасл ҳақиқатан ҳам ёрқин ўтмоқда. Зидан аллақачон клуб бошқарувида. Флорентино Перес эса клубни кучайтириш учун аллақачон 250 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлаб қўйди. Жамоага Эден Азар, Лука Йович, Родриго Лео, Ферлан Менди каби ўйинчилар келиб қўшилди. Узунқулоқ гапларга кўра, бу ҳали ҳаммаси эмас: трансфер ойнаси ёпилгунга қадар Поль Погба ҳам Зиданнинг шогирдлари қаторидан ўрин олиши мумкин.

    Катта лойиҳаларни амалга оширишга чоғланган баъзи бир ўйинчиларини халос бўлишни исташи табиий. Шундай ўйинчилардан бир кўпинча захирадан майдонга тушадиган — Лукас Васкес. Ўтган мавсум Лукас Ла Лиганинг атиги 15 та ўйинида майдонга тушди. Ҳозир эса унинг асосий мақсади етарлича ўйин амалиётини тақдим эта оладиган клубни топиш ва унга кўчиб ўтишдан иборат. Васкеснинг «Арсенал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар эса кеча пайдо бўлгани йўқ. Унинг трансфери 30 миллион фунтга баҳоланмоқда.

    Малком («Барселона»)

    Фото: Sportskeeda

    Фото: Sportskeeda

    Малком — ўтган мавсум узоқ давом этган «трансфер сериали»дан сўнг, катта можаролар эвазига «Барселона»га ўтганди. Футболчи аввалига «Рома»га розилик бериб, сўнгги сонияларда «Барселона» таклифини қабул қилиб, римликларнинг ғазабини қўзғаганди. Аммо футболчининг шунча можаролар эвазига «Барселона»га ўтгани, ўзини оқламади ҳисоб. Боиси футболчи Каталония клубида асосий таркиб ўйинчиси бўлиш тугул, захирадан ҳам муқим ўрин эгаллай олмади. Буни Малкомнинг Ла Лигадаги статистикаси ҳам кўрсатиб турибди — атиги 6 та ўйин. Гризманнинг клубга келиши ва Неймарнинг қайтиш эҳтимоли эса Малкомнинг шундоқ ҳам кичиккина имкониятларни парча-парча қилиб юборди. «Барселона» ҳам тезроқ Малкомни сотиб юборишни хоҳламоқда. «Арсенал»га эса айнан бразилиялик иқтидорда бўлгани каби кучли ва нозик техника соҳиби керак. Тўғри, у ортда қолган мавсум ўйин амалиётисиз қолди, бироқ бу унинг иқтидорини йўқота олмайди. Малкоминг трансфери 36 миллион фунт атрофида баҳоланмоқда.

    Райан Фрейзер («Борнмут»)

    Фото: Sportskeeda

    Фото: Sportskeeda

    Балки, «Арсенал» Англия Премьер лигаси ўйнаш тажрибасига ўйинчи керакдир? Агар Заҳа келмайдиган бўлса, Райан Фрейзер-чи? «Борнмут» футболчиси ўтган мавсумни аъло даражада ўтказди. Райан 2018/19 йилги мавсум АПЛда 7 та гол уриб, 14 та голли узатмани амалга оширди. Ассистентликда у фақатгина эндиликда «Реал» аъзоси ҳисобланган Эден Азардан ортда қолди — 15 та голли узатма. Фрейзер ҳам юқорироқ кўтарилиши кераклигини тушуниб турибди. Райаннинг трансфери — албатта, катта таваккал бўлади. Боиси биз унинг янги жамоада, бошқа савияли футболчилар билан қандай ўйин кўрсатишини билмаймиз. АПЛдаги тажрибасига қарамай, Фрейзерга янги жамоасига кўникиш учун вақт талаб этилади. Ҳа, унинг трансфери катта таваккал, бироқ Райан Заҳадан анчагина арзон туради. Унинг трансфери 27 миллион фунтга баҳоланмоқда.

    Янник Феррейра Карраско («Далянь Ифан»)

    Фото: Sportskeeda

    Фото: Sportskeeda

    Сўнгги йилларда Европаинг кўплаб кучли футболчилари Осиёга, хусусан, Хитой клубларига йўл олмоқда. Гап Европада қиларини қилиб бўлган ветеран ўйинчилар ҳақида эмас, балки «энг гуллаган ёшлик чоғида» Чин ўлкаси томон отланган — Янник Карраско ҳақида. 2016 йилги Европа Чемпионлар Лигаси финалида «Реал» дарвозасини ишғол қилган белгиялик ярим ҳимоячи айни дамда Хитойнинг «Далянь Ифан» клубида тўп тепиб юрибди. У «Атлетико Мадрид»да ўз ўрнига эга бўлган футболчи барчасига кўз юмиб, Хитойга кетганига ҳам 18 ойдан ошди. Футболчи Хитойдан безиганини очиқ-ойдин намойиш этмоқда. «Далянь» Карраскони можаралар сабаб маълум муддатга ўйинлардан ҳам четлатди. Бўлаётган ишлар эса футболчининг Европага қайтишни хоҳлаётганидан дарак бермоқда. «Арсенал» эса унинг учун ҳозирда идеал вариантлардан бири. Бельгияликнинг трансфери 18 миллион фунтга баҳоланмоқда.

    Ёсин Браими (эркин агент)

    Фото: Sportskeeda

    Фото: Sportskeeda

    Агар асосий мақсад пулни иқтисод қилиш бўладиган бўлса, у ҳолда Ёсин Браимидан яхшироқ вариант топилиши мушкул. Браими «Арсенал»га текинга тушади. Боиси футболчининг «Порту» билан шартномаси якунига етди ва у эркин агентга айланди. У ўтган мавсум ўзи учун рекорд бўлган кўрсаткични қайд этди — 13 та гол. Тўғри, унинг ёши 29 да, бироқ «канонирлар»га дарҳол натижа бера оладиган футболчи керак. Браими эса бунинг учун идеал вариант. Тежалган маблағ эвазига эса бошқа позицияларни кучайтириш ҳақида ўйлаш мумкин.

    Мавзуга доир:

    Стефан ал-Шаарави 26 ёшида Хитойга кетди. Энди у энг кўп маош оладиган италиялик футболчи

    «Жаноб, сентябрь сўзи қандай ёзилади?». Радамел Фалкаони ақлдан оздирган 18 ёшли болакай ҳақида

    «Янги Бускетс» учун 62 млн фунт? Пеп Гвардиоланинг навбатдаги қимматбаҳо «жавоҳири» ҳақида

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    20.07.2019, 09:55   Изоҳ (0)   23758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Янги Бускетс» учун 62 млн фунт? Пеп Гвардиоланинг навбатдаги қимматбаҳо «жавоҳири» ҳақида

    11.07.2019, 23:58

    «Жаноб, сентябрь сўзи қандай ёзилади?». Радамель Фалькаони ақлдан оздирган 18 ёшли болакай ҳақида

    10.07.2019, 14:10

    Стефан ал-Шаарави 26 ёшида Хитойга кетди. Энди у энг кўп маош оладиган италиялик футболчи

    09.07.2019, 16:57

    Ўзбекистонлик шахматчи Гулруҳбегим Тоҳиржонова Хитойдаги мусобақада пешқадамга айланди

    09.07.2019, 15:03

    Фотогалерея: Тошкентда ўзбек спорти тарихидаги илк триатлон мусобақаси бўлиб ўтди

    08.07.2019, 11:56

    «Наполи» Икарди учун «Интер»га 54 млн евро ва Инсиньени таклиф қилди

    06.07.2019, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35

    Давлат гранти қайси таълим йўналишларига кўп ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 19 июл, 14:03

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.