АҚШ Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси директори генерал-лейтенант Роберт Эшли Россия АҚШга қисқа, Хитой эса узоқ муддатли истиқболда хавф туғдиради, деган фикрда.
«РИА Новости»нинг ёзишича, бу ҳақда у Аспен форумида «Вашингтон учун ким кўпроқ хавфлироқ — Москвами ёки Пекин?», деган саволга жавоб берганида айтган.
Ҳарбий разведка раҳбари «деворга тақаса» кутилмаган тарзда жавоб бериши ҳақидаги фикрларга қўшилиши ва бу Москвага нисбатан қўлланилиши мумкилигини айтган.
«Қолаверса, Москва ихтиёридаги бир неча минг ядро заряди юқори хавф туғдиради. Хитойликлар эса иқтисодий жиҳатдан етакчилик қилмоқда. Бу эса узоқ муддатга», — дея тушунча берган Эшли.
Изоҳ (0)