Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида полиция биноси яқинида рўй берган портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 60 киши яраланди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
«Қандаҳор шаҳридаги полиция бошқармаси яқинида автомобил портлатилди. Шундан кейин бинога кириб, тўқнашувлар содир этган жангариларнинг аниқ сони маълум эмас», — деди полиция вакили Жамол Носир Баракзай.
Портлашдан сўнг отишма овозлари эшитилган.
«Толибон» ҳаракати мазкур портлаш учун жавобгарликни зиммасига олди.
Изоҳ (0)