АҚШ Марказий қўмондонлиги Яқин Шарқдаги денгиз йўллари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Соқчилар» халқаро ҳарбий амалиётини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Қайд этилишича, амалиётнинг мақсади «денгиздаги барқарорликни таъминлаш, халқаро сув майдонларидан хавфсиз ўтиш имкониятини яратиш ва бутун Арабистон бўғози, Ормуз кўрфази, Боб ал-Мандаб бўғози ва Уммон кўрфазидаги кескинликларни камайтириш»дир.
Қўмондонликдан маълум бўлишича, АҚШ ҳудуддаги кема қатновлари хавфсизлиги таъминлаш ва муҳим денгиз йўлларини ҳимоя қилиш учун «Соқчилар» операцияси доирасидаги ҳаракатларини иттифоқчилари билан бирга назорат қилади.
Уларнинг байроқлари остида ҳаракатланувчи операция иштирокчилари бўлган давлатлар кемалари қантов пайтида ҳамроҳлик қилиш ва ўзаро мувофиқлаштириш учун ҳамкорлик «имтиёзлари»дан фойдаланиши мумкинлиги режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфазидаги операцияни тайёрлаш Британия танкерининг Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси томонидан ушлангани асносида бошланди.
Изоҳ (0)