АҚШ аҳолисининг қарийб ярми аномал жазирама ҳудудида қолди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, бу ҳақда 19 июль куни Фавқулотда вазиятлар бўйича федерал агентлик (FEMA) огоҳлантирган.
«Ҳозирда АҚШнинг марказий ва шарқий қисмида 147 миллион киши жазирама ҳақида огоҳлантирилган ҳудудда қолмоқда», — дейилади агентлик хабарида. Ҳозирда АҚШ аҳолиси 320 миллион кишидан ортиқ.
«Иссиқлик ҳафта охирида Буюк теккисликлар ва Ўрта Ғарбдан шарқий қирғоққача давом этади. Иссиқлик ва намлик уйғунлиги хавфли вазиятларга олиб келиши мумкин. АҚШда об-ҳаво билан боғлиқ ўлимларнинг асосий сабаби айнан юқори ҳарорат эканини унутманг», деб огоҳлантирган агентлик Twitter’даги саҳифасида.
Вашингтонда 20 июлда +38, Нью-Йоркда эса +36 бўлиши кутилмоқда. Лекин муаммо фақат кундузги жазирамада эмас, кечаси ҳам ҳарорат етарлича тушмаётганидадир.
Изоҳ (0)