WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж гаров эвазига озод қилиш шартларини бузгани учун уни 50 ҳафтага ҳибсга олиш жазосига ҳукм қилган судга қарши июнь ойида берган аппеляция шикоятидан воз кечди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.
Бу масала бўйича йиғилиш 23 июлда ўтказилиши режалаштирилган эди. Аммо аппеляция судида у бекор қилингани айтилган.
Эслатиб ўтамиз, Жулиан Ассанж 11 апрель куни Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қўлга олинган эди. У жосуслик тўғрисидаги қонунни бузишда, махфий ахборот манбаларини ноқонуний равишда эълон қилишда, шунингдек, тил бириктиришда айбланмоқда.
Изоҳ (0)