Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимлар ундириш вақтинчалик тартибини белгилаш ва 2019 йил учун йиғим ставкалари тўғрисида»ги Тошкент шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг қарори лойиҳаси эълон қилинган.

Фото: «Писма о Ташкенте»

Фото: «Писма о Ташкенте»

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ушбу ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги «Ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 702-сонли қарори ва ушбу қарорнинг 9-банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиьгига ўз таклифларини киритди.

Жумладан:

Қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси томонидан тасдиқланаётганлиги сабабли қарор номини шунга мувофиқлаштирилиши ҳамда қарор ва унинг иловасин кенгашда кўриб чиқиш;

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 702-сонли қарорининг 1-банди еттинчи хатбошисида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш бўйича шартномалар тузиш туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Шунга кўра, лойиҳанинг 3-бандини ушбу қарор талабларига мослаштириш ҳамда Тошкент шаҳрида ташқи реклама воситалари эгалари билан шартномалар тузилмаганлиги ва 2018 йил 1 декабрдан буён ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимлар ундирилмаётганлиги сабабли, лойиҳанинг 3-бандига туман ҳокимликларига Тошкент шаҳрида (тегишли маъмурий ҳудудда) ўрнатилган ташқи реклама воситалари эгалари билан шартномалар тузиш ишларини қисқа муддатда (10 кунлик муддат ичида) якунлашни амалга ошириш вазифасини киритиш;

Лойиҳанинг 4-бандида Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун 2018 йил 1 декабридан йиғиладиган йиғимларнинг 10 фоизини «Пойтахт реклама сервис» ДUK ихтиёрига, 90 фоизини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига йўналтирилиши кўрсатилган.

Бироқ, Вазирлар Маҳкамасининг 702-сонли қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 декабрдан бошлаб ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини бериш учун йиғимларнинг 90 фоизи туман (шаҳар) бюджетига, 10 фоизи «Тасвирий ойина» ижодий бирлашмаси ва унинг ҳудудий филиалларига йўналтирилиши белгиланган.

Шу муносабат билан, лойиҳанинг 4-бандидаги «Пойтахт реклама сервис» ДUK» сўзларини «Тасвирий ойина» Республика ижодий бирлашмаси» сўзлари билан ўзгартириш;

Қарорнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятига таъсири мавжудлиги сабабли унинг кучга кириш муддатини қайта кўриб чиқиш.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади