Европа Иттифоқи Орол бўйи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича траст фонди лойиҳаларини амалга ошириш учун 5 миллион евро ажратди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги вакили Дилёр Ҳакимов ЕИ кенгаши раислигининг ташқи сиёсат масалалари бўйича бош маслаҳатчиси Рина Кионка билан учрашди.
Учрашув давомида Рина Кионка Европа Иттифоқи Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича БМТнинг кўпшериклик траст фондини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлаган. Шу сабабли ушбу фонд доирасида 5 миллион евро ажратишга қарор қилинган.
Изоҳ (0)