Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонаси очилди. Sputnik’нинг хабар беришича, консулхона Жанубий ва Шимолий-Кавказ федерал округлар фаолиятини назорат қилади.
Консулликни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов ва Ростов-Дон вилояти губернатори Василий Голубев тантана равишда очган.
Ушбу бош консулхона консуллик округига Россиянинг Шимолий Кавказ федерал округи (Доғистон республикаси, Ингушия республикаси, Кабарда-Балкария республикаси, Қорачой Черкасия республикаси, Ставропол ўлкаси, Чеченистон республикаси, Шимолий Осетия республикаси) ва Жанубий федерал округи (Адигея республикаси, Астрахан вилояти, Қалмоқ республикаси, Краснодар ўлкаси, Волгоград вилояти, Ростов вилояти) киради.
Изоҳ (0)