Гулистон шаҳрида Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг тантанали очилиш маросими бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Сирдарё вилояти ҳокимлиги, адлия бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари, мутасадди идоралар раҳбар ва ходимлари иштирок этган.
Вилоят ҳокимлиги томонидан «Гулистон тажриба таъмирлаш кичик саноат бошқариш дирекцияси» давлат унитар корхонасига қарашли бўлган бинонинг биринчи қаватида 450 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, тўлиқ жиҳозланган.
Бино ҳамда Cobalt хизмат машинаси калити тантанали равишда «Юксалиш» умумий ҳаракати — нодавлат нотижорат ташкилоти вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Сарвар Султоновга топширилган.
Унинг таъкидлашича, ушбу бинода бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари «ноль» қийматли ижара тўлови билан фаолият юритади. Улар қаторида Ўзбекистон Ногиронлар, Кўзи ожизлар жамиятлари, «Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси» вилоят бўлимлари, ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари вилоят уюшмаси каби ташкилотлар ҳам бор.
Изоҳ (0)