13 июль куни тахминан соат 09:30 да Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчасида Spark ҳайдовчиси, 27 ёшли Абдуҳошим Х. пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
ЙТҲ оқибатида 40-45 ёш атрофидаги эркакга тан жароҳати етган бўлиб, у шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Тошкент ИИББга кўра, «пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган ва йўлга қарамаган».
Изоҳ (0)