Божхона ходимлари Ўзбекистондан қоракўл терилари ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабарида айтилади.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг «Қорақалпоғистон» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан «Тошкент—Саратов» йўловчи поездининг вагон-ресторани белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижа ушбу вагонга яшириб қўйилган, қиймати салкам 11 миллион сўмлик 36 дона қоракўл терилари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)