Тошкентда муқаддам судланган аёл юридик университетга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан 30 минг доллар олаётган вақтда ушланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
2019 йил 12 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 25 июнь куни Юнусобод тумани Шаҳристон кўчасида яшовчи муқаддам судланган 54 ёшли Х.А. исмли аёл, 30 000 АҚШ доллари эвазига 44 ёшли М.Г. исмли аёлнинг ўғлини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш мақсадида М.Г.дан Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида келишилган пулнинг ҳаммасини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)