«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес яқин кунларда «Атлетико» ўйинчисига айланади.
Marca’нинг хабар беришича, колумбиялик футболчи «Ванда Метрополитано»га кўчиб ўтишга розилик берган ва трансфер шартномаси тез орада имзоланади.
Аввалроқ «Наполи» Хамесга асосий даъвогар сифатида қаралаётганди. Бироқ италияликлар Мадрид клуби билан трансфер нархи борасида келишувга эриша олмади.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли ярим ҳимоячи сўнгги икки йилни «Бавария»да ижара асосида ўтказди. «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан эса Хамесни режаларига киритмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)