Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили Шаҳобиддин Зоиров (2 та ғалаба, 2 та нокаут) 12 июль, жума куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Шаҳобиддин ҳиндистонлик боксчи Амандип Сингҳга (4 та ғалаба, 1 та нокаут) қарши рингга кўтарилиши керак эди. Бироқ Бокс федерацияси матбуот хизматининг Telegram’даги расмий каналида хабар берилишича, боксчининг рақиби ўзгарган. Энди Зоировга бу жангда ҳиндистонлик бошқа бир боксчи Сандиб Сингҳ (1 та ғалаба, 1 та мағлубият) рақиблик қилади.
Мазкур жанг Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги «Қирол Абдулла Спорт Сити» стадионида бўлиб ўтади.
Қайд этиш жоиз, Зоиров шу кунгача профессионал рингда иккита жанг ўтказган ва уларнинг ҳар иккисида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлуб этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)