Twitter ижтимоий тармоғида глобал узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда Downdetector сервисидаги маълумотларга таяниб, «РБК» хабар берди.
Маълум бўлишича, сервис ғарбий Европа мамлакатлари, АҚШ, Россия, Украина ва Японияда ишлашдан тўхтаган. Ижтимоий тармоқнинг нафақат веб-версияси, балки iPhone ва Android’даги мобил иловалари ҳам ишламай қолган.
Ижтимоий тармоқ вакиллари содир бўлган узилишларга ҳозирча изоҳ бермади.
Изоҳ (0)