Apple капитализацияси компаниянинг дизайн бўйича директори Жонатан Айв ишдан кетишга қарор қилгани ҳолатида NASDAQ биржасида 9 миллиард долларга камайди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, савдо якунида компания акциялари 199,74 долларни ташкил этган.
Маълум бўлишича, Айв ўзининг LoveFrom номли мустақил дизайнерлик компаниясини яратишга қарор қилган. Компаниянинг мижозлари қаторида, шу жумладан, Apple ҳам бўлади. Айвнинг ўрнини бош операцион директор Жефф Уильямс эгаллайди.
«Тугатишим керак бўлган, 2004 йилда бошланган муҳим лойиҳаларим бор эди ва уни якунладим, деб ўйлайман. Бир неча ҳафта аввал бизда паркнинг расман очилиш маросими бўлди. Бу бошқа лойиҳалардан ажралиб турувчи ҳақиқатдан муҳим лойиҳа эди, чунки у ўзимиз учун эди», — деб ўз қарорига изоҳ берган Айв.
Айв Apple'да 1992 йилдан буён ишлаб келган эди. У iMac, iPod, iPhone ва iPad, MacBook ва MacBook Pro дизайнларини яратган.
Изоҳ (0)