Шу кунларда ОТМларга ҳужжат топширишда узундан узун навбатлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда, деб ёзади UZ24.
Хусусан, Самарқанд давлат университетига ҳужжатлар Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинса-да, ҳозирда мазкур университетда абитуриентнинг ҳужжат топшириши учун икки кун вақт кетяпти.
«Замон» дастурида хабар берилишича, узоқ муддат навбатда туриш ва жазирама иссиқ туфайли айримлар ҳушидан кетган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Навбатларининг узайиши ДTМ серверида носозликлар ва бошқа сабаблар билан изоҳланмоқда.
Изоҳ (0)