Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида 1—3 июль кунлари Мактабгача таълим ташкилотларида текширув ишлари ўтказилди. Бу ҳақда мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Текширув Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари Йўлдашев М.А. бошчилигидаги вазирлик ходимларидан иборат гуруҳ томонидан ўтказилган ва ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланган:
- Нарпай туманидаги мавжуд 56 та давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 12 таси 2014—2017 йиллар давомида инвестиция дастурлари доирасида таъмирланган;
- 2018 йилда Инвестиция дастури доирасида 3 та боғча (№1,13,65) учун 6 миллиард 707 миллион сўм, «Обод қишлоқ» дастури доирасида 2 та МТТ (№12,14) учун 4 миллиард 227 миллион сўм маблағ ажратилиб унинг ҳисобига ушбу боғчалар янгидан қурилиб топширилган;
- 2019 йилда давлат-хусусий шериклик асосида қуввати 320 ўрин бўлган 4 та, 1300 ўринли 52 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш режалаштирилган.
Ушбу қоидабузарликларни содир этган масъул шахслар лавозимидан озод этилган. Улар қаторида Мактабгача таълим ҳудудий бошқармасининг икки бўлим бошлиғи, 9 нафар боғча мудираси, 6 нафар хўжалик мудири бор. Шунингдек, 6 нафар боғча мудирасига нисбатан ойлик маошнинг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)