2018 йил август ойида Самарқанд шаҳар Навбохчиён маҳалласида яшовчи 36 ёшли П.Х. танишлари 25 ёшли С.А. ва 28 ёшли С.Ў.ни Япония давлатига ишлашга юборишини айтиб, улардан 5000 доллар олган. Бироқ П.Х. берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
8 июль куни Самарқанд шаҳар ИИБнинг маълумотига кўра П.Х. ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)